Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Сизлардан аввалгилар шунинг учун ҳам ҳалокатга учраганки, обрўлилари ўғирлик қилса, тек қўйганлар, заифлари ўғирлик қилса, қўлини кесганлар. Жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи ўғирлик қилганида ҳам унинг қўлини албатта кесган бўлардим». Яъни аввалгиларнинг ҳалокати ҳадларни бекор қилиш туфайли бўлган. Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«حَدٌّ يُعْمَلُ بِهِ فِي الْأَرْضِ خَيْرٌ لِأَهْلِ الْأَرْضِ مِنْ أَنْ يُمْطَرُوا أَرْبَعِينَ صَبَاحًا»
«Ер юзида ижро этилган биргина ҳад ер аҳолиси учун қирқ кунлик тонгги ёмғирдан яхшироқдир». Ибн Умар ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«مَنْ حَالَتْ شَفَاعَتُهُ دُونَ حَدٍّ مِنْ حُدُودِ اللَّهِ فَهُوَ مُضَادُّ اللَّهِ فِي أَمْرِهِ»
«Кимки ўртага тушиб, Оллоҳнинг ҳадларидан бирини тўсиб қоладиган бўлса, у Оллоҳнинг ишига қарши чиқибди». Бу далиллар ҳад Оллоҳнинг ҳуқуқи эканини ва уни бекор қилиш мумкинмаслигини очиқ кўрсатиб турибди. Шунга кўра, бу ишда даъвогарнинг бўлиши шарт эмас. кўрганлар гувоҳлигининг ўзи кифоя қилади.


Ҳақдорнинг ҳокимга даъво қилишдан олдин ҳаққидан воз кечиши ҳадни бекор қиладими, йўқми, деган савол туғилади. Айримлар бундай пайтда ҳад бекор қилинади, дейдилар ва бу фикрларига Сафвон ибн Умайянинг мана бу ҳадисини далил қиладилар:


«كُنْتُ نَائِمًا فِي الْمَسْجِدِ عَلَى خَمِيصَةٍ لِي فَسُرِقَتْ, فَأَخَذْنَا السَّارِقَ فَرَفَعْنَاهُ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَأَمَرَ بِقَطْعِهِ, فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ أَفِي خَمِيصَةٍ ثَمَنُ ثَلاَثِينَ دِرْهَمًا, أَنَا أَهَبُهَا لَهُ أَوْ أَبِيعُهَا لَهُ, قَالَ: فَهَلاَّ كَانَ قَبْلَ أَنْ تَأْتِيَنِي بِهِ»
«Масжидда ухлаётган эдим. Устимдаги кийимни ўғирлаб кетишибди. Ўғрини ушлаб Пайғамбар с.а.в.нинг олдиларига олиб борган эдик, қўлини кесишга буюрдилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, ўттиз дирҳамлик кийим учун шундай қилинадими, мен уни унга совға қиламан ёки сотаман», дедим. У киши: «Шу ишни менинг олдимга олиб келишдан

 

78-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222